locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Павловични сотиб олмоқчи

"Бавария" 21 ёшли футболчини шунчаки қўйиб юбормайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Павловични сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” клуби “Бавария” ярим ҳимоячиси Александр Павловични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” 21 ёшли ўйинчини жароҳатидан тўлиқ фориғ бўла олмаётган Родрига ўринбосар сифатида қарамоқда.

29 ёшли испаниялик футболчи тиззасидан олган жиддий жароҳатидан тўлиқ қутула олмаяпти.

Қайд этилишича, инглиз клуби Павлович учун 45-50 миллион евро атрофида таклиф киритишга тайёр.

Александр жорий мавсум барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилди. Унинг мюнхенликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг