«Манчестер Сити» Палестрани сотиб олиши мумкин
«Манчестер Сити» «Аталанта»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Марко Палестрани сотиб олмоқчи. «Шаҳарликлар» Италия клубини келишувга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқда хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, «Манчестер Сити» ва «Аталанта» ўртасида 21 ёшли футболчи борасида музокаралар аллақачон олиб борилмоқда. Маълум бўлишича, Италия клуби келишув шартларини муҳокама қилишга очиқ ва Палестра учун 70 миллион евро сўрамоқда. «Манчестер Сити»нинг дастлабки таклифи 50 миллион еврони ташкил этган, бироқ томонлар 60 миллион еврога келишиб олиши кутилмоқда, шундан сўнг трансфер расман тасдиқланади.
Жорий мавсумда Палестра ижара асосида «Кальяри» сафида тўп сурди. У 37 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.