locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” ожиз нуқталарини “Ювентус” футболчилари билан тўлдирмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Сити” ожиз нуқталарини “Ювентус” футболчилари билан ёпмоқчи
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Сити” “Ювентус”нинг чап қанот ҳимоячиси Андреа Камбиясо ва дарвозабон Мишел Ди Грегориога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.

Манбага кўра, туринликлар Камбиясо учун 70 миллион евро, Ди Грегорио учун эса 30 миллион евро талаб қилмоқда. “Шаҳарликлар” раҳбарияти ҳозирда ушбу трансферлар устида иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Камбиясонинг “Ювентус” билан тузган амалдаги шартномаси 2029-йилгача амал қилади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 40 миллион евроға баҳоланмоқда.

Ди Грегорионинг шартнома муддати ҳам айнан 2029-йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 18 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг