«Манчестер Сити» Осиё турнеси учун таркибни эълон қилди
Абдуқодир Ҳусанов ҳам Энцо Мареска танлаган таркибдан жой олди.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» клуби 2026 йилги Осиё турнесида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини расман маълум қилди.
Жамоанинг сафар таркибидан дарвозабонлар Жанлуижи Доннарумма ва Маркус Беттинелли, ҳимоячилар Йошко Гвардиол, Райан Айт-Нури, Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Рико Льюис ўрин олган.
Ярим ҳимоя чизиғида Фил Фоден, Тижжани Рейндерс, Матео Ковачич, Клаудио Эчеверри, Савиньо ва бошқа футболчилар жамоага ёрдам беради.
Ҳужумчилар қаторига эса Райан Макэйду, Дивин Мубама ва Мамад Сангаре киритилган.
Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам Энцо Мареска танлаган таркибдан жой олди ва «шаҳарликлар» билан Осиё турнесида иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Журналист