locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» олти ўйинлик ғалабали сериясини такрорлади

Улар ажойиб серия намойиш этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» олти ўйинлик ғалабали сериясини такрорлади
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Манчестер Сити» сафарда «Ливерпуль»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. «Энфилд» стадионида кечган баҳсда қўлга киритилган ғалаба манкунианликлар учун мавсум бошидан буён кетма-кет олтинчиси бўлди.

Қизиғи, «шаҳарликлар» бундай натижага яқин ўтмишда ҳам эришган. 2023 йилда Хосеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа Премьер-лиганинг дастлабки олти учрашувида кетма-кет ғалаба қозонган эди.

Бироқ ўшанда «Манчестер Сити»нинг ғалабали серияси 7-турда узилган. «Вулверхэмптон» ўз майдонида «шаҳарликлар»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, уларнинг юришини тўхтатганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг