locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Олисе учун курашга қўшилди

Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Олисе учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty images

“Бавария” вингери Майкл Олисе “Манчестер Сити”нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар берди.

Манбага кўра, АПЛнинг етакчи жамоалари франциялик 23 ёшли ўйинчини диққат билан кузатиб бормоқда.

Аммо “шаҳарликлар” футболчини осонликча сотиб ололмайди. Чунки “Бавария” футболчини муҳим фигура деб ҳисоблайди ва уни қўйиб юбормоқчи эмас.

“Сити” эса Олисе трансферини ҳал қилиш учун 100 миллион евродан кўп таклиф қилишга тайёр.

Бу мавсумда у барча турнирларда 8 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 4 ассистни қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг