locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити”, “Ньюкасл” ва “Астон Вилла” Алекс Баэнага қизиқмоқда

АПЛ вакиллари 25 ёшли испаниялик футболчининг ҳолатини кузатиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити”, “Ньюкасл” ва “Астон Вилла” Мадриднинг “Атлетико” клуби вингери Алекс Баэнага қизиқиш билдирмоқда. Caught Offside маълумотига кўра, АПЛ вакиллари 25 ёшли испаниялик футболчининг ҳолатини кузатиб бормоқда.

Бироқ “Атлетико” Баэнани сотишни режалаштирмаяпти. Шу сабаб футболчининг январь ойида клубини алмаштириши қийин деб баҳоланмоқда. Шунга қарамай, инглиз клублари қишки трансфер ойнасида музокаралар учун имкониятни ўрганиб кўриши мумкин.

Трансфер январь ойида амалга ошмаса, АПЛ клублари Баэна учун кейинги ёзда яна ҳаракат қилиши мумкин. Ҳозирча “Атлетико” футболчини жамоанинг муҳим аъзоларидан бири сифатида сақлаб қолмоқчи.

Маълумот учун, Баэна жорий мавсум Ла Лигада 3 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг