Манчестер Сити Наполини ишончли тарзда мағлубиятга учратди, Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди
Европа чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган Манчестер Сити ҳамда Наполи жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу ўйин Конте ва Гвардиола ўртасидаги ўзига хос тактик қарама-қаршилик бўлиши кутилган эди, шундай ҳам бўлди. Конте шогирдлари 21-дақиқадан бошлаб 1 киши кам бўлиб ҳаракатланишди. Манчестер Сити Наполини ишончли тарзда (2:0) мағлубиятга учратди, Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Беллашув тақдирини 2-таймда Холанд ва Доку томонидан урилган голлар ҳал қилди.
ЧЛ. 1-тур.
«Ман Сити» - «Наполи» 2:0
Голлар: Холанд (56), Доку (65).
Ман Сити – Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Родри, Силва, Фоден, Рейнджерс, Доку, Холанд.
Наполи – Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Бейкема, Буонджорно, Спинаццола, Лоботка, Политано, Ангисса, Де Брюйне, Мактоминей, Холун.