locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» марокашлик 18 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда

Томонлар ўртасида музокаралар бошланган.
«Манчестер Сити» марокашлик 18 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Марокаш терма жамоасининг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Айюб Буаддига катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчининг клуби — Франциянинг «Лилль» жамоаси билан дастлабки музокаралар аллақачон бўлиб ўтган.

Буадди «Лилль» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда марказий ярим ҳимоячи Лига 1, УЕФА Европа Лигаси ва Франция Кубогида асосий жамоа таркибида 42 та ўйин ўтказди. Бу ўйинларда Буадди битта голли узатма муаллифи бўлди.

Жорий ёзда ярим ҳимоячи Марокаш терма жамоаси таркибида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Дастлабки икки турда Бразилияга қарши (1:1) ва Шотландияга қарши (1:0) ўйинларда Буадди 90 дақиқадан майдонда ҳаракат қилди, учинчи турда Гаитига қарши (4:2) баҳсда эса захирада қолди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг