locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Мало Гюстонинг трансфери бўйича «Челси» билан музокараларни қайта бошлади

Бироқ трансфер йўлидаги асосий тўсиқ «Челси» талаб қилаётган сумма бўлиб қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» «Челси»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстони ўз сафига қўшиб олиш учун яна ҳаракат бошлади. TEAMtalk маълумотига кўра, «шаҳарликлар» 23 ёшли франциялик футболчи трансфери бўйича Лондон клуби билан музокараларни қайта тиклаган.

Гюстонинг трансферига «Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска катта қизиқиш билдирмоқда. Италиялик мутахассис футболчи билан аввал «Челси»да бирга ишлаган ва уни ўзининг ўйин услубига мос ҳимоячилардан бири деб ҳисоблайди. Гюстонинг ўзи ҳам аввалроқ Мареска билан яна ишлаш имкониятига ижобий қараётгани ҳақида хабар берилган эди.

Бироқ трансфер йўлидаги асосий тўсиқ «Челси» талаб қилаётган сумма бўлиб қолмоқда. Манбага кўра, Лондон клуби Гюсто учун тахминан 82 миллион евро олишни истамоқда. «Манчестер Сити» футболчига қизиқишни сақлаб қолаётган бўлса-да, томонлар ҳозирча трансфер нархи бўйича келишувга эриша олмаган.

Маълумот учун, Мало Гюсто 2025/26-йилги мавсумда «Челси» сафида барча мусобақалар доирасида 49 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Франциялик ҳимоячи Лондон клубига 2023-йилда «Лион»дан қўшилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг