locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Макатига нарх белгилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Макатига нарх белгилади
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жеймс Макати жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти 22 ёшли англиялик футболчи учун 40 миллион евро нарх белгилаган. Футболчига "Вест Хэм" ва "Айнтрахт" клублари қизиқмоқда.

Аввалроқ у Германия клуби билан келишувга эришгани ҳам хабар қилинганди.

Макати 2024/25 йилги мавсум 27 ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 4 та сариқ карточка олди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг