locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Ливраментони сотиб олмоқчи

Футболчининг ўзи ҳам клубни тарк этишни истамаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Манчестер Сити» Ливраментони сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Валентино Ливраменто билан қизиқмоқда, аммо "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"га рақобат қилиши мумкин, деб ёзади Caught Offside.

Манба берган хабарга кўра, "сўсарлар" 23 ёшли футболчини сотишни истамаяпти. Футболчининг ўзи ҳам клубни тарк этишни истамаяпти. Қайд этилишича, "Манчестер Сити" қишда Ливраментони сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин. Катта эҳтимол билан “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” ёзда ҳимоячи учун трансфер таклифи билан чиқишади.

Жорий мавсумда Ливраменто барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор нархи 40 миллион евро.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг