locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” Ламин Ямал учун “Барселона”га 275 миллион евро таклиф қилди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Манчестер Сити” Ламин Ямал учун “Барселона”га 275 миллион евро таклиф қилди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Ламин Ямал фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Barca Universal испан матбуотига таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” Ямалга қизиқиш билдирмоқда ва трансфер учун “Барселона”га 275 миллион евро таклиф қилган.

Қайд этиш жоиз, агарда ушбу битим амалга ошса, бу футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланиши мумкин.

Маълумот учун, Ламин Ямал жорий мавсум барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг