locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» «Кёльн»нинг 19 ёшли ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Немис клуби футболчи учун 40 миллион евро талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» «Кёльн»нинг 19 ёшли ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Кёльн»нинг чап қанот ҳужумчиси Саид Эл-Маланинг ўйинидан ҳайратда қолган. Sky Sport Germany хабар беришича, «шаҳарликлар» скаутлари сўнгги ўйинларда 19 ёшли футболчини бевосита кузатган.

Манбанинг маълумотига кўра, немис клуби Эл-Мала учун 40 миллион евро талаб қилмоқда. Футболчига Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Бавария» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, ОАВда «Барселона» ҳам жорий мавсум якунида футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эл-Мала жорий мавсум Бундеслигада 10 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди. Transfermarkt порталига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг