locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” Коди Гакпо учун курашга қўшилди

“Ливерпуль” 27 ёшли футболчисини тахминан 87,7 миллион еврога баҳолаётгани айтилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” “Ливерпуль” ҳужумчиси Коди Гакпони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Ekrem Konur маълум қилди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” нидерландиялик футболчи учун курашда “Тоттенхэм”га рақобатчи бўлиши мумкин. Лондон клуби ҳам анчадан буён Гакпони ўз сафига қўшишга қизиқиш билдирмоқда.

“Ливерпуль” 27 ёшли футболчисини тахминан 87,7 миллион еврога баҳолаётгани айтилмоқда. Transfermarkt эса Гакпонинг бозор қийматини 60 миллион евро деб кўрсатмоқда.

Маълумот учун, Гакпо янги АПЛ мавсумида бир учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг