locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» клуб тарихидаги рекорд трансферга яқин турибди

«Шаҳарликлар» Андерсон билан 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
«Манчестер Сити» клуб тарихидаги рекорд трансферга яқин турибди
ФОТО: Getty images

Журналист Николо Скира маълумотига кўра, «шаҳарликлар» «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон трансфери устида ишлашни давом эттирмоқда.

Англия клуби яқин вақт ичида битимни якунлаш мақсадида 135–140 млн евро миқдорида янги таклиф тайёрламоқда.

Бундан аввал «Сити» 23 ёшли хавбек учун бонуслар билан бирга 106 млн евро таклиф қилганди.

Маълум бўлишича, «Манчестер Сити» Андерсон билан 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Футболчининг ўзи ҳам ушбу трансферга қизиқмоқда ва жамоага тезроқ қўшилишни истамоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Андерсон барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг