locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” Кевин Де Брюйнега ўринбосар топди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Сити” Кевин Де Брюйнега ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар вақтида “Милан”нинг голландиялик ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда инглиз матбуоти хабар бермоқда.

Таъкидланишича, “шаҳарликлар” учун Рейндерс билан шартнома имзолаш осон бўлмайди. Аввалроқ, футболчи “Милан” билан битимни 2030-йилга қадар узайтирганди.

Бироқ, “россонерилар” раҳбарияти, агар футболчининг ўзи жамоани ўзгартиришни истаса ва клубга фойдали таклиф келиб тушса, Рейндерсни сотиш ҳақида ўйлаб кўрмоқчи.

Маълумот учун, Тижани Рейндерс 2023-йилдан буён “Милан” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг