«Манчестер Сити» кетма-кет олти ўйинда ғалаба қозонди
Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» барча мусобақалар доирасида кетма-кет олтинчи ғалабасини қўлга киритди.
Энцо Мареска бошчилигидаги жамоа Англия Лига кубогида «Норвич»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Бунга қадар «шаҳарликлар» «Манчестер Юнайтед»ни 1:0, «Порту»ни 2:0, «Ковентри»ни 1:0, «Кристал Пэлас»ни 4:1 ва «Борнмут»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
«Манчестер Сити» жорий мавсумдаги ягона мағлубиятини Англия Суперкубоги баҳсида «Арсенал»дан қабул қилиб олган — 0:3.
20 сентябрь куни «шаҳарликлар» Англия Премьер-лигаси доирасида «Сандерленд»га қарши майдонга тушади. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.