locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Кайодега қизиқиш билдирмоқда

Шунингдек, «МЮ» ва «Ньюкасл» ҳам ушбу футболчига даъвогарлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» ёзги трансфер ойнаси олдидан «Брентфорд» ҳимоячиси Микаэл Кайодега бўлган қизиқишини янада оширди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар бермоқда.

«Сити» раҳбарияти 21 ёшли Кайоденинг жорий мавсумдаги ўсишидан ҳайратда. Футболчи Англия Премьер-лигасида айнан аутдан тўпни ўйинга киритиш бўйича энг яхши мутахассислардан бири сифатида ном қозонишга улгурди. Манбанинг таъкидлашича, Микаэлни сотиб олиш клуб учун устувор вазифа бўлиб турибди. Ҳатто бош мураббий Пеп Гвардиоланинг жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар ҳам бу режага таъсир кўрсатмайди. Бироқ, агар мутахассис клубда қоладиган бўлса, «шаҳарликлар»нинг ушбу трансферни амалга ошириш имконияти янада юқори бўлиши кутилмоқда.

Бундан аввалроқ «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» клублари ҳам Кайоде учун курашга қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Брентфорд» ўз ҳимоячисини 50 миллион фунт стерлинг (57,5 миллион евро) эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, айни пайтда Кайоденинг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг