“Манчестер Сити” ишончли тарзда ғалаба қозонди, Ҳусановнинг йўқлигига изоҳ берилди
Англия пример лигасининг 30-турида “Манчестер Сити” ўз уйида “Лестер”ни қабул қилди.
Тўқнашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ “Сити” футболчиси Жек Грилиш ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Омар Мармуш баҳсдаги сўнги ҳал қилувчи голни киритди. Қарама-қаршиликнинг иккинчи бўлимида ҳисоб бошқа ўзгармади.
Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилмади. Вазиятга “Шаҳарликлар” расмий сайти Абдуқодирга яхшироқ дам олиб, ўзини тиклаб олиши учун қайдномага киритилмади деб изоҳ берди.

Бразилиялик Савинё учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У sofascore талқинига кўра 8.4 балл тўплади.
Қуйида sofascoreни ушбу баҳс учун футболчиларга қўйган баллари билан танишасиз:
