locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” ҳимоячиси иккита ўйинга дисквалификация қилинди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Сити” ҳимоячиси иккита ўйинга дисквалификация қилинди
ФОТО: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
26.06.2025, Як.
Ювентус
2
Манчестер Сити
5

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Рико Льюис Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яна иккита ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчи турнирнинг 1-туридан ўрин олган “Видад”га қарши учрашувнинг 88-дақиқасида қўполлиги учун қизил картончка билан жазоланганди. Шу сабаб Льюис “Ал-Айн”га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

Манбага кўра, FIFA тартиб-интизом қўмитаси 20 ёшли футболчини яна иккита ўйинга дисквалификация қилишга қарор қилган. Шу тариқа, у гуруҳ босқичининг сўнгги тури ва мусобақанинг 1/8 финалини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” турнирнинг 3-туридан “Ювентус”га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 27-июн куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади. Ушбу баҳс “G” гуруҳи ғолибини аниқлаб беради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг