«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Галатасарой»га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Мануэл Аканжи ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Манбада таъкидланишича, “шаҳарликлар” Аканжини қўйиб юборишга тайёр, бироқ “Галатасарой” томонидан таклиф қилинган сумма раҳбариятни қониқтирмаяпти.
Агар истанбулликлар футболчи учун сўралган суммани тақдим этса, “Манчестер Сити” бу трансферга рухсат бериши мумкин.
Аканжи “Манчестер Сити” сафида 2022 йилдан бери тўп суради. Ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширди.
Баҳром Бобонов
Редактор