locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” қийинчилик билан ғалаба қозонди, Ҳусанов бир тайм ўйнади

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
“Манчестер Сити” қийинчилик билан ғалаба қозонди, Ҳусанов бир тайм ўйнади
Photo: gettyimages

Англия лига кубоги чорак финал учрашувида “Манчестер Сити” “Борнмут” меҳмони бўлди.

Тўқнашувнинг 14-дақиқасида Эрлинг Ҳоланд пеналтидан фойдалана олмади. 21-дақиқага келиб “Борнмут” футболчиси Эванилсон рақиб дарвозасини ишғол қилиш орқали учрашувдаги ҳисобни очди ва бу натижа биринчи бўлим оҳиригача ўзгаришсиз қолди. 37-дақиқада Абдуқодир Ҳусанов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Пеп Гвардиола сариқ карточка олган Ҳусановни 2-тайм бошида алмаштиришга ва ҳужумкорликни янада оширишга қарор қилди. 49-дақиқада Ҳоланд ҳисобни тенглаштирган бўлса, 63-дақиқада мисрлик футболчи Омар Мармуш “Ман.Сити”нинг ғалаба голини киритди. Эътиборлиси Ҳусанов ўрнига заҳирадан майдонга тушган Нико ЎРайли ҳар иккила голга ҳам узатма амалга ошириб берди.

“Манчестер Сити” мусобақадаги юришини давом эттиради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг