Манчестер Сити Холанднинг дубли эвазига Эвертонни мағлубиятга учратди
Англия премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган Манчестер Сити ҳамда Эвертон жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди.
«Манчестер Сити» ўз уйида «Эвертон»ни Холанднинг дубли эвазига мағлубиятга учратди. Норвегиялик ҳужумчи мавсумдаги гулларини 11 тага етказиб, тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда.
«Шаҳарликлар» сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳат сабаб ўйнамади.
АПЛ. 8-тур. 18 октябр
Манчестер Сити — Эвертон 2:0
Голлар: Холанд (58, 63).
Манчестер Сити — Доннарумма, Нунеш, Диаш, Аке, О'Райли (Льюис, 85), Нико (Ковачич, 86), Рейндерс (Силва, 60), Савинио (Шерки, 86), Фоден, Доку (Бобб, 60), Холанд.
Эвертон — Пикфорд, О'Брайен, Тарковски, Кин, Миколенко, Гуйе (Айрогбунэм, 71), Гарнер, Алкарас (Рол, 71), Дьюзбери-Холл (Макнил, 87), Ндияе (Диблинг, 87), Бету (Барри, 76).
Огоҳлантириш: Гарнер (39).