«Манчестер Сити» Херонимо Рульини трансфер қилиш бўйича келишувга эришди
«Манчестер Сити» «Марсель» клуби билан аргентиналик дарвозабон Херонимо Рульининг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
34 ёшли голкипер Англия клуби билан 2028 йил июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Келишувда шартномани яна бир мавсумга — 2029 йил июнига қадар узайтириш имконияти ҳам бўлади.
«Марсель» Рульига «Манчестер Сити» ихтиёрига бориб, тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берган.
L’Équipe маълумотига кўра, трансфер қиймати тахминан 3,5 миллион еврони ташкил қилади.
Аввалроқ «Манчестер Сити» ўзининг 23 ёшли инглиз дарвозабони Жеймс Траффордни «Лидс»га сотган эди. Шу боис манчестерликлар дарвоза чизиғини кучайтиришга қарор қилди.
Рульи 2024 йил ёзидан буён «Марсель» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Франция клуби аргентиналик футболчини ўша йили «Аякс»дан 4 миллион евро эвазига харид қилган.
Ўтган мавсумда Рульи «Марсель» сафида 39 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 52 та гол ўтказиб юборди ва 9 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.