locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» футболчилари клубга қарши даъво қилиш масаласида юристларга мурожаат қилди

Бу ҳақда Sky Sports News X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» футболчилари клубга қарши даъво қилиш масаласида юристларга мурожаат қилди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» футболчилари ва уларнинг вакиллари клубга қарши эҳтимолий даъволар бўйича юристлар билан боғланишди. Бу ҳақда Sky Sports News X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Футболчилар совриндан маҳрум бўлиш ёки Чемпионлар лигасига чиқа олмаслик оқибатида олинмай қолиши мумкин бўлган бонуслар масаласида мутахассислардан маслаҳат олмоқда.

29 сентябрь куни Англия Премьер-лигаси мустақил комиссия «Манчестер Сити» 2009/2010 йилги мавсумдан 2017/2018 йилги мавсумгача бўлган даврда АПЛнинг молиявий қоидаларини бузган деб топганини тасдиқлаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, «шаҳарликлар» клуб даромадларини сунъий равишда ошириш ва харажатларини 900 миллион фунтдан ортиқ миқдорда камайтиришга уриниш мақсадида ушбу қоидабузарликларга йўл қўйган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг