“Манчестер Сити” футболчилари Хусановнинг тўйига келмади
27 май куни Ўзбекистон миллий жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдукодир Хусановнинг тўй маросими бўлиб ўтди. Интернетда тантанадан илк видеолар ҳам пайдо бўлди. Маълум бўлишича, тўйда инглиз клуби футболчилари иштирок этмаган.
Бу муносабат билан мураббий ва футбол мутахассиси Сергей Абдураимов фикр билдириб, шахсий ҳаётдаги янгиликларга қарамай, Хусанов футболга жиддий ёндашишда давом этаётганини таъкидлаган:
«У ўзини юлдуз деб билмайди, мақтовларга берилмайди. Оила қуриш — катта қадам, аммо Кодирда ҳам миллий жамоа, ҳам клубда ўз ўйинини сақлаб қолишга ирода етарли», — деган Абдураимов.
Абдукодир Хусанов — Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби марказий ҳимоячиси. У 2024 йилги Олимпия ўйинлари учун терма жамоа таркибига киритилган.