locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» футболчилари Будёга борган мухлисларга чипта пулларини қайтариб беришади

«Шаҳарликлар» ЯЧЛнинг 7-турида «Будё-Глимт»га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» футболчилари Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-турида «Будё-Глимт»га қарши ўйинда жамоани қўллаб-қувватлаш учун Норвегияга борган мухлисларга чипта пулларини қайтариб беради. Учрашув Будё шаҳридаги «Аспмюра» стадионида бўлиб ўтди ва унда инглиз клуби 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

«Биз учун мухлислар — ҳамма нарсадан устун. Улар бизни уйда ҳам, сафарда ҳам қўллаб-қувватлаш учун дунё бўйлаб саёҳат қилишда қандай қурбонликларга борадиганини яхши биламиз ва буни ҳеч қачон оддий ҳолат сифатида қабул қилмаймиз. Улар дунёдаги энг зўр мухлислар. Совуқ об-ҳавода ва биз учун оғир кечада жамоани қўллаб-қувватлаган мухлислар узоқ йўл босиб келганини тушунамиз. Будёга келган мухлисларга чипта пулларини қайтариш — биз қила оладиган энг кам иш», — дейилади «шаҳарликлар» футболчилари баёнотида.

Манбага кўра, футболчилар мухлисларга жами 9 357 фунт стерлинг (10 760 евро) миқдоридаги маблағни қайтариб беришади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг