«Манчестер Сити» футболчи «Эвертон»га ўтиши мумкин
Футболчининг клуб билан амалдаги битими 2028 йилнинг ёзида якунига етади.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" таянч ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипс бошқа инглиз клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, футболчининг трансферига "Эвертон" клуби қизиқиш билдирмоқда. 29 ёшли футболчининг трансфери қишки трансферлар даврида расмийлаштирилиши мумкин.
"Ирислар" Кэлвинни ижарага олишга тайёр. Ярим ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Transfermarkt портали экспертлари футболчининг бозор нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист