locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Франсани ўз сафига қўшиб олмоқчи

Бироқ римликлар ўз футболчисини сотишни режалаштирмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Франсани ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Рома”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Уэсли Франса фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, Уэсли “Манчестер Сити”нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Қайд этилишича, 22 ёшли бразилиялик футболчи учун инглиз клуби 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Бироқ римликлар ўз футболчисини сотишни режалаштирмаяпти.

“Рома” Уэслини ўтган ёзда Бразилиянинг “Фламенго” клубидан 25 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда у 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Уэслининг Италия клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг