locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Фоден билан музокара бошлади

Амалдаги келишув 2027-йилда якунланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Фоден билан музокара бошлади
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Фил Фоден билан шартномани узайтириш ниятида.

Амалдаги келишув 2027-йилда якунланади, аммо «шаҳарликлар» раҳбарияти ўзининг юлдуз тарбияланувчиси билан ҳамкорликни давом эттиришга қатъий қарор қилган.

Журналист Пол Херстнинг маълумотларига кўра, томонлар янги меҳнат шартномаси бўйича дастлабки музокараларни бошлаган.

Клуб сўнгги йилларда бироз пасайишни бошдан кечираётган ўйинчига тўлиқ қўллаб-қувватлов кўрсатмоқда.

Фил Фоден жорий мавсумда Хосеп Гвардиола жамоаси сафида 45 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига ўнта гол ва бешта голли узатма ёздириб қўйди. Май ойи охирида англиялик футболчи 26 ёшга тўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг