«Манчестер Сити» Фил Фоден билан янги шартнома имзолайди
Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” тез орада инглиз футболчиси Фил Фоден билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Ҳозирча томонлар ўртасидаги янги битим неча йиллик бўлиши маълум эмас. Аммо “Манчестер Сити” Филни узоқроқ муддатга жамоада олиб қолишни истамоқда.
Фоден “шаҳарликлар” академиясининг тарбияланувчиси. 25 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган.
Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 80 миллион евро деб баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист