locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Манчестер Сити\" Эзе ва Уортон трансфери учун 140 млн евро сарфлашга тайёр

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Манчестер Сити" Эзе ва Уортон трансфери учун 140 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити”ни ёзда таркибни кучайтириш учун икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчию

Fijaches хабарига кўра, “шаҳарликлар”нинг асосий нишони “Кристал Пелас” икки футболчисига қаратилган.

Хусусан, ярим ҳимоячилар Эберечи Эзе ва Адам Уортонга қизиқиш билдирмоқда. Потенциал трансферларнинг умумий қиймати 140 млн еврони ташкил этиши мумкин.

"Бургутлар" ярим ҳимоячилари Кевин Де Брюйне ва Родрининг узоқ муддатли ворислари бўлишлари мумкин. Трансфермаркт портали мутахассислари 26 ёшли Эзенинг нархини 55 миллион еврога баҳолаган бўлса, 21 ёшли Уортоннинг нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 35-турдан кейин АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда, “Кристал Пелас” 12-ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг