«Манчестер Сити» Эрлинг Холандга нарх белгилади
Унга "Барселона" жиддий қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
“Барселона” клуби Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасида тўп тепаётган норвегиялик ҳужумчи Эрлин Холандга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.
Манбага кўра, клуб президенти Жоан Лапорта жамоани кучайтиришни истамоқда. Уларнинг асосий мақсади 24 ёшли Ҳоланд бўлиб, ҳозирда уни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Норвегиялик форварднинг трансфер нархи тахминан 125 миллион евро баҳоланган. Аммо “шаҳарликлар” Эрлингни 250 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Жорий мавсум Ҳоланд барча турнирлар доирасида жами 8 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали унинг қийматини 180 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист