“Манчестер Сити” Энсо Фернандес ва Айюб Буадди трансферлари учун футболчисини сотишга тайёр
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес ёзги трансфер ойнаси якуннига қадар жамоани тарк этиши мумкин. talkSPORT маълумотига кўра, Манчестер клуби 24 ёшли испаниялик футболчини сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Гонсалесга “Ньюкасл” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб Сандро Тонали ва Бруно Гимараешдан айрилгач, ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган ва испаниялик футболчини асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
“Манчестер Сити” эса Гонсалеснинг трансферида тушадиган маблағни янги футболчилар харидига йўналтирмоқчи. Манбага кўра, клуб “Челси” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес ҳамда “Лилль”нинг ёш футболчиси Айюб Буаддини ўз сафида кўришни режалаштирмоқда. Шунга қарамай, Гонсалеснинг ўзи жамоада қолишни истамоқда.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” Нико Гонсалесни ўтган ёзда “Порту”дан 60 миллион евро эвазига сотиб олган. Шундан буён у клуб сафида барча мусобақаларда 59 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган.