locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Доннарумма билан келишувга эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Доннарумма билан келишувга эришди
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” “ПСЖ” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан шахсий шартларни келишиб олди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, италиялик 26 ёшли кипер Хосеп Гвардиола жамоасига ўтишга рози бўлган. Ҳозирда “Сити” ва “ПСЖ” жамоалари ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, трансфер суммаси 50 миллион евродан камроқ бўлиши айтилмоқда. “Сити” бу суммани бир неча қисмга бўлиб тўлайди.

Шу билан бирга, Доннарумма билан шартнома имзоланиши ҳали ҳам Эдерсоннинг ёзда кетишига боғлиқ. Ҳозирда унга “Галатасарой” ҳамон қизиқиш билдирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг