«Манчестер Сити» Детурбени кузатмоқда
Форвард Франция Лига 2да ҳаракат қилади.
ФОТО: Getty images
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси диққат марказига Франциянинг “Труа” клуби таркибида тўп сураётган 18 ёшли ҳужумчи Матиас Детурбе тушди.
Форвард Франция Лига 2да ҳаракат қилади.
Маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” Детурбе учун “Рома” ва “Монако” билан рақобатлашмоқда. Рим клуби аллақачон “Труа”га 8 миллион евро таклиф қилган.
Детурбе “Труа” сафида 2024 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи 17 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та самарали пас муаллифи бўлди
Розикжон Султонмуродов
Журналист