\"Манчестер Сити\" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага \"ПСЖ\" ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери ёқади
"Шаҳарликлар" энди парижликлардан бошқа бир футболчини нишонга олди.
Photo: gettyimages
Бир неча ҳафта олдин "Манчестер Сити" "ПСЖ"даги оғир вазиятдан фойдаланиб, дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани ўз сафига қўшиб олганди. "Шаҳарликлар" энди парижликлардан яна бир футболчини нишонга олди.
Goal портали Jeunes Footeux'га таяниб хабар беришича, "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери ёқади. "Шаҳарликлар" футболчининг ҳолатини сабр билан кузатиб боради ва имконият бўлса, уни ўз сафларига қўшиб олиши мумкин.
"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелаийфи Уоррен Заир-Эмерини 100 миллион евроға баҳоламоқда. 2025/2026 йилги мавсумда Заир-Эмери "ПСЖ"нинг еттита ўйинида иштирок этган.
Тўрт ҳолатда 19 ёшли хавбек асосий таркибда майдонга тушган.
Иброҳим Жалолов
Редактор