locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» «Борнмут» юлдузи Алекс Скотт трансфери бўйича музокара бошлади

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, Манчестер клуби 22 ёшли англиялик футболчининг трансфери юзасидан «Борнмут» билан музокараларни бошлаб юборган.

Скотт «Борнмут» сафида марказий ярим ҳимоячи сифатида фаолият олиб бормоқда. «Манчестер Сити» раҳбарияти унинг ўйинини юқори баҳоламоқда ва ёзги трансфер ойнаси якунига қадар футболчини жамоага олиб келиш имкониятини ўрганмоқда.

«Борнмут» Алекс Скоттни 2023 йилда «Бристол Сити»дан 23 миллион евро эвазига сотиб олган. Ҳозирда Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Алекс Скотт ўтган мавсум барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг