locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” “Барселона”нинг Родри учун янги таклифини рад этди

Шунга қарамай, “Барселона” трансфер бўйича музокараларнинг давом этишига ишонмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри трансфери бўйича навбатдаги таклифини йўллади, бироқ Англия клуби таклиф қилинган суммадан қониқмади. 29 ёшли испаниялик футболчи ҳозирча “Манчестер Сити” ихтиёрида қолмоқда.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, каталонияликлар Родри учун 60 миллион евро ва бонуслар таклиф қилган. “Манчестер Сити” эса ўз футболчисини қўйиб юбориш учун 80 миллион евро талаб қилмоқда. Аввалроқ “Барселона”нинг таклифи 65 миллион евро ва бонуслардан иборат экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Шунга қарамай, “Барселона” трансфер бўйича музокараларнинг давом этишига ишонмоқда. Томонлар ўртасидаги нарх фарқи бонуслар орқали камайтирилиши ва якунда муросага эришилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳозирча Родри трансфери бўйича якуний келишув мавжуд эмас. “Манчестер Сити” 80 миллион евролик талабидан қайтмаган, “Барселона” эса испаниялик ярим ҳимоячини ўз сафида кўриш ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг