“Манчестер Сити” Аюб Буадди трансфери бўйича келишувга эришди
“Манчестер Сити” Франциянинг “Лилл” клуби ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аюб Буаддини ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Николо Скира маълум қилди.
Манбага кўра, 18 ёшли футболчининг трансфери “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри жамоани тарк этганидан кейин расман тасдиқланиши кутилмоқда. Аввалроқ инглиз клуби Буадди учун 129 миллион евро тўлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Буадди ўтган мавсум “Лилл” сафида барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширди. Шунингдек, марокашлик ярим ҳимоячи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоаси сафида бешта учрашувда иштирок этди.
Маълумот учун, Аюб Буаддининг “Лилл” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 80 миллион евро деб баҳоламоқда. Ҳозирча “Манчестер Сити” ёки “Лилл” трансферни расман эълон қилмаган.