«Манчестер Сити» Андерсонни сотиб олмоқчи
Футболчига “Челси” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Express хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, 22 ёшли англиялик футболчига “шаҳарликлар” тахминан 87 миллион евро сарфлаши мумкин. Футболчига “Челси” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ўз навбатида “ўрмончилар” ҳам футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.
Жорий мавсумда Андерсон барча мусобақаларда 9 та ўйинда 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt унинг трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист