locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Андерсон учун таклиф юборди

Бу ҳақда The Athletic маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Андерсон учун таклиф юборди
ФОТО: Getty images

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон трансфери бўйича дастлабки таклиф юборди. Бу ҳақда The Athletic маълум қилди.

Бироқ “ўрмончилар” манкунианликлар таклифини рад этди. Шунга қарамай, “шаҳарликлар”нинг 23 ёшли футболчига қизиқиши сақланиб қолмоқда ва музокаралар давом этмоқда.

Манбага кўра, “Ноттингем Форест”да Андерсон учун “Арсенал” клуби “Вест Хэм”дан Деклан Райс трансфери учун тўлаган 105 миллион фунтдан ҳам юқори маблағни талаб қилмоқда.

2025/26 мавсумда Андерсон “Ноттингем Форест” сафида барча турнирларда 50 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та ассист қайд этди.

Шунингдек, у Англия терма жамоаси таркибида ЖЧ–2026да иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг