locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Андерсон учун ҳамон даъвогар

Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Андерсон учун ҳамон даъвогар
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” клуби “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга қаратади. Бу ҳақда ТЕАМtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун фаол ҳаракат қилиши кутилмоқда. Пеп Гвардиола Андерсоннинг ўйинини анча вақтдан бери кузатиб келади ва унинг ўйини услуби ўзинг тактикасига тўлиқ мос келади деб ҳисобламоқда.

Англиялик футболчи “Ноттингем Форест” сафида 2024 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Эллиот жорий мавсум клуб сафида жами 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган. Андерсоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг