locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Андерсон трансфери бўйича рад жавобини олди, муқобил вариант — Тонали

Шунингдек, «Арсенал» ҳам ушбу футболчига даъвогарлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби яримҳимоячи Эллиот Андерсон трансфери бўйича «Ноттингем Форест» билан музокараларни давом эттирмоқда, чунки инглиз клубининг биринчи таклифи рад этилган. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «ўрмончилар» инглиз футболчиси учун 116 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилмоқда.

Манбага кўра, агар Андерсон борасидаги келишув амалга ошмаса, «Ньюкасл» таянч яримҳимоячиси Сандро Тонали «Манчестер Сити» учун яхши вариантга айланиши мумкин.

Шунингдек, Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам италиялик футболчига қизиқиш билдираётгани айтилаяпти.

Тонали 2023 йилнинг ёзида «Милан»дан «Ньюкасл» сафига кўчиб ўтган эди. Ортда қолган мавсумда 26 ёшли футболчи барча мусобақаларда жами 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг