locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» ҳали ҳам ўз айбсизлигини исботлай олишига ишонмоқда

Бу ҳақда инсайдер Дэвид Орнштейн The Athletic нашри подкастида маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» ҳали ҳам ўз айбсизлигини исботлай олишига ишонмоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» раҳбарияти молиявий қоидабузарликлар бўйича ишда ҳали ҳам ўз айбсизлигини исботлай олишига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Дэвид Орнштейн The Athletic нашри подкастида маълум қилди.

Аввалроқ мустақил комиссия «шаҳарликлар»ни 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топган эди.

Журналист таъкидлашича, бундай иш бўйича ҳозиргача ўхшаш прецедент мавжуд эмас ва тергов жараёнининг якуний натижаси қандай бўлишини ҳеч ким аниқ билмайди. «Манчестер Сити» 2 октябрь, жума кунига қадар апелляция бериш ҳуқуқига эга.

«Сити»га нисбатан қандай жазо қўлланилиши ҳали аниқ эмас. Турли тахминларга кўра, клубга нисбатан очколарни олиб ташлашдан тортиб, Премьер-лигадан четлатишгача бўлган турли даражадаги санкциялар қўлланилиши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг