«Манчестер Сити» Аклиуш учун 80 млн евро тўлашга тайёр
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилишига қадар ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” Франциянинг “Монако” жамоасида тўп сураётган 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Магнес Аклиушни харид қилиш мақсад қилган.
Француз нашрларига кўра, “Монако” Аклиуш учун 70–80 миллион евро атрофида талаб қилмоқда. “Манчестер Сити” бу суммани тўлашга тайёр экани билдирган.
Магнес Аклиуш ўтган мавсум “Монако” сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 13 та голли узатма муаллифига айланган.
Баҳром Бобонов
Редактор