locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов ва Жереми Доку билан амалдаги шартномани узайтиришга яқин

24 ёшли Жереми Доку эса 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 47 та баҳсда иштирок этиб, 8 та гол ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов ва Жереми Доку билан амалдаги шартномани узайтиришга яқин
photo: gettyimages

«Манчестер Сити» ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва вингер Жереми Доку билан янги узоқ муддатли шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, ҳар икки футболчи билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган янги битим имзоланади.

Маълумот учун, 22 ёшли Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил январ ойида «Ланс»дан «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилганди. Ўтган мавсумда у жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланиб, 37 та баҳсда майдонга тушди ҳамда клубнинг Англия кубоги ва Лига кубогини қўлга киритишга ёрдам берди.

24 ёшли Жереми Доку эса 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 47 та баҳсда иштирок этиб, 8 та гол ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фил Фоден ҳам «Манчестер Сити» билан янги шартнома имзолаганди. Шунингдек, яқин кунларда клуб Ёшко Гвардиол билан ҳам битимни узайтириши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг