\"Манчестер Сити\" 16 ёшли иқтидор эгасини ўз сафига қўшишга яқин
Маълумотларга кўра, томонлар трансфер бўйича келишувга деярли эришган.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images
"Манчестер Сити" "Лестер Сити" академияси тарбияланувчиси, 16 ёшли қанот ҳужумчиси Жереми Монга трансферини якунлаш арафасида турибди.
Маълумотларга кўра, томонлар трансфер бўйича келишувга деярли эришган. Битим қиймати тахминан 10 миллион фунт стерлингни ташкил этиши, бонуслар билан эса 12,5 миллион фунтгача етиши мумкин.
Қайд этилишича, ёш футболчига аввалроқ "Арсенал" ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди. Бироқ "Манчестер Сити" музокараларда устунликка эришиб, трансферни якунлашга яқин турибди.
Жереми Монга ўтган мавсум "Лестер Сити" сафида асосий жамоада майдонга тушиб, Англиянинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири сифатида эътироф этилди. Агар трансфер амалга ошса, у фаолиятини "Манчестер Сити" тизимида давом эттиради.