«Манчестер Сити» 120 млн евролик футболчи харид қилади
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” клуби “Брайтон” футболчиси Карлос Балебани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 21 ёшли камерунлик ярим ҳимоячи “шаҳарликлар”нинг асосий трансфер мақсадига айланган.
Ўтган мавсумда у клуб таркибида жами 40 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Унинг турли позицияларда ўйнай олиши ва кучли жисмоний ҳолати “шаҳарликлар” эътиборини тортган.
“Брайтон” Балебанинг нархини 120 миллион евро этиб белгилаган. Шунингдек, футболчининг собиқ клуби — “Лилль” трансфер суммасининг 20 фоизини олади. Бу тахминан 30 миллион еврога тенг.
Розикжон Султонмуродов
Журналист